иймон келтириш талаб қилинган ҳар бир нарса учун далил мавжуд бўлиши керак. Далилнинг мавжудлиги тўғри ёки нотўғрилигидан қатъий назар иймоннинг асосий шарти ҳисобланади.
Оллоҳга бўлган иймоннинг далили ақлийдир. Чунки унинг мавзуси ҳис идрок қила оладиган маҳсус воқеликдир. Бу, яъни ҳис орқали идрок қилинган мавжудотларнинг яратувчиси борлигидир. Аммо фаришталарга бўлган иймоннинг далили нақлийдир. Чунки фаришталарнинг мавжудлигини ҳис идрок қила олмайди. Уларнинг зотини ва уларга дахлдор бирор нарсани идрок қилиб бўлмайди. Аммо китобларга бўлган иймонда қаралади: агар иймон талаб қилинган нарса Қуръон бўлса, унинг далили ақлийдир. Чунки Қуръон ва унинг мўъжизалиги ҳар бир асрда ҳис қилинадиган ва идрок қилинадиган нарсадир. Агар иймон талаб қилинган нарса Таврот, Инжил, Забур каби китоблар бўлса, унинг далили нақлийдир. Чунки бу китобларни ҳар бир асрда Оллоҳ тарафидан эканлигини идрок қилиш мумкин эмас. Унинг Оллоҳ тарафидан эканлигини мўъжизаларни олиб келган ўша расул яшаган замондагина билиш мумкин. Бу мўъжизалар ўша пайғамбар ўтиши билан ниҳоясига етган. Бу мўъжизаларнинг эгаси ўтиши билан уларни идрок қилиб бўлмайди. Балки уни Оллоҳдан эканлиги ва у ўша пайғамбарга нозил қилинганлигини айтувчи хабар нақл қилинади. Шунинг учун унинг далили ақлий эмас, нақлийдир. Чунки ақл уни ҳар бир асрда Оллоҳнинг каломи эканлигини, унинг мўъжизалигини идрок қила олмайди. Пайғамбарларнинг барчасига бўлган иймон ҳам худди шундай. Пайғамбар Муҳаммад с.а.в.га бўлган иймон ақлийдир. Чунки Қуръон Оллоҳнинг каломи эканлиги, уни Муҳаммад с.а.в. олиб келганлиги ҳис идрок қила оладиган нарсалардандир. Қуръонни идрок қилишдан Муҳаммад с.а.в. Оллоҳнинг расули эканлигини билиш мумкин. Бу нарса ҳар бир асрда ҳар бир авлодга мумкин бўлган ишдир. Аммо бошқа пайғамбарларга бўлган иймоннинг далили нақлийдир. Чунки пайғамбарларнинг нубувватига далил уларнинг мўъжизаларидир. Бу мўъжизаларни эса ўша замонда яшамаган кишилар ҳис қилолмайдилар. Улардан кейин келган одамлар ва қиёматгача келадиган одамлар бу мўъжизаларни ҳис қилолмайдилар. Шундан уларнинг пайғамбарлигига ҳис этиладиган далил ҳам, ақлий далил ҳам қоим бўлмайди. Шу боис улар пайғамбарлигининг далили нақлийдир. Аммо саййидимиз Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлигига далил мавжуд, бу Қуръондир. Шунинг учун унинг далили ақлийдир. Аммо охират кунига бўлган далил нақлийдир. Чунки қиёмат куни ҳис қилинадиган нарса эмас. Унга далолат қилишда ҳис қилинадиган нарса ҳам мавжуд эмас. Унга ақлий далил мавжуд эмас, балки далили нақлийдир. Аммо қазо ва қадарнинг далили ақлий. Чунки қазо
12-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|